АҚШнинг жанубий Калифорния штатида ялпи қамоққа олишлар юз берди.

Ироқ, Эрон, Ливия, Судан ва Сириядан келган беш юзга яқин киши ушланди.
Уларнинг ҳаммасига халқаро террорчиликка қарши кураш доирасида қабул қилинган янги иммигарацион қонунни бузганлик айблови қўйилди.
Мазкур қонунга кўра, террорчиликни қўллаб-қувватлаётган давлатлар фуқаролари АҚШда 16 декабргача қайддан ўтишлари лозим. Вашингтон ҳар йили бундай давлатлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқади.