Россия президенти Владимир Путин Калининград билан бевосита телемулоқоти пайтида мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари аҳволи тўғрисида гапириб, кейинги бир ярим йил ичида Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратидан 130 генерал ишдан ҳайдалганини билдирди.

Россия Федерацияси Президенти, шунингдек, жорий йилнинг ўн ойи давомида милиция ходимларига нисбатан мингга яқин жиноий иш қўзғатилганини ҳам илова қилди.