Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Хеврон шаҳрида исроиллик аскарлар яҳудийларнинг бу ерда ғайриқонуний равишда қуриб олган уй-жойларини бузиб ташладилар.

Бир неча юз киши қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. ”Франс-Пресс”ахборот агентлигининг хабар беришича,аҳолидан етти киши ҳибсга олинди ва уч аскар енгил жароҳатланди.
Бу уй-жойлар ноябр ойида 12 исроиллик ўлдирилган фаластинликларга тегишли ҳудудда қурилган эди.