19 декабрда Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ироқ масаласи ёпиқ равишда муҳокама қилина бошлади.

БМТининг бу давлатни қуролсизлантириш бўйича комиссияси бошлиғи Ханс Бликс ва МАГАТЕ директори Муҳаммад Эл Барадей Бағдоднинг ҳарбий дастури ҳақидаги ҳисоботига дастлабки баҳони беришади.
АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Джон Негропонте Вашингтоннинг нуқтаи назарини эълон қилади.
Аввалроқ АҚШ ва Буюк Британия Ироқ ўз қурол-аслаҳалари,жумладан оммавий қирғин қуроллари тўғрисида батафсил ахборот бермаганлигини ва шу билан БМТ резолюциясини бажармаганини билдирган эдилар.