АҚШ давлат котиби Колин Пауэлнинг пайшанба кунги баёнотига кўра,расмий Вашингтон Ироқни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг оммавий қирғин қуролларини батамом йўқотиш тўғрисидаги резолюциясини бузган деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига қараганда, жаҳон Саддам Ҳусайн қачон қуролсизланишини умрбод кутиб тура олмайди.
Пауэл Ироқ тақдим этган ҳисоботни “эскириб кетган ахборотлар йиғиндиси” деб атади.
Давлат котиби Бирлашган Миллатлар Ташкилотини Ироқ ҳарбий иншоотларини текшириш режимини кучайтиришга чақирди.
Пауэл Ироққа қарши ҳарбий амалиётнинг эҳтимол тутилган муддатини айтишдан бош тортди. Бироқ, ҳамма нарсанинг ҳам ўз чегараси борлигини таъкидлади.