Ўзининг Боготодаги дипломатик ваколатхонаси адресига “аниқ таҳдидлар” келаётгани туфайли Буюк Британия Колумбиядаги элчихонасини Янги йилгача ёпиб қўйди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги таҳдидлар моҳиятини ошкор этишдан бош тортди.
Ҳозирча Колумбия пойтахтидаги хорижий дипломатик ваколатхоналарга кимлар-халқаро террорчиларми ёки ҳукумат қўшинлари билан анчадан бери урушиб келаётган сўл исёнчилар таҳдид қиляпти, маълум эмас.