Покистоннинг Қарочи шаҳрида стратегик жиҳатдан жуда муҳим кўприкни портлатмоқчи бўлган тўрт исломий шаҳодатталаб жангари қўлга олинди.

Дастлабки сўроқда аниқланишича, улар Покистонда тақиқланган ва АҚШ террорчилар рўйхатига қўшган Муҳаммад аскарлари деб номланмиш радикал гуруҳдан эканлар.
Исломчиларнинг ўзлари тан олишларича, уларни икки ой илгари яқин шарқлик икки нотаниш киши ёллаган. Полиция уларни “Ал Қоида”ташкилоти аъзолари бўлса керак, деган тахмин билдирмоқда.
Бир ҳафта олдин Қарочида Америка дипломатларига ҳужум қилмоқчи бўлган уч экстремист ҳибсга олинган эди. Ана шу амалиёт пайтида полиция кучли портловчи бомба ясаш мумкин бўлган 250 қоп нитрат аммонийни мусодара қилганди.