Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Черногория ва Сербияда президентлик сайловларининг муваффақиятсиз якун топгани минтақада сиёсий нобарқарорликни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Шу боисдан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти 50 фоизлик чекловлар олиб ташланишини таклиф этмоқда. Черногория ва Сербия қонунларига кўра, сайловлар бўлди деб эътироф этилиши учун унда 50 фоиздан кўп сайловчи қатнашиши керак. Шу туфайли Сербияда ўтган олдинги президентлик сайловлари барбод бўлган эди. Европа Иттифоқи ва АҚШ Черногория фуқароларини навбатдаги сайловларда фаолроқ бўлишга чақирди.