Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки Халқаро молия корпорацияси билан биргаликда Тожикистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа республикаларида кичик бизнесни маблағ билан таъминлаш учун 147 миллион доллар қарз берди.

Мазкур банкнинг Душанбедаги ваколатхонасида билдиришларича, бу янги лойиҳа минтақа иқтисодиётини ривожлантириш асосий омили бўлган кичик бизнесни тараққий эттириш учун маҳаллий банкларга ишончли манба таклиф этиш имконини беради.Кичик корхоналар билан молиявий муомала қилиш учун маблағни пухта танловдан ўтган банклар олиши мумкин.
Ҳозир Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки ойига икки ярим минг кичик корхонага 12 миллион доллар ҳажмида ёрдам бермоқда.