Ливия президенти Муаммар Кадафи мамлакати 22 давлат аъзо бўлган Араб Лигасидан чиқишини яна такрорлади.

Кадафи мамлакати ташкилотдан чиқишига Араб Лигаси “Исроилнинг фаластинликларга қарши агрессиясини ва АҚШнинг Ироққа қарши ҳужум қилиш таҳдидини тўхтатиш учун етарли иш қилмаганини”, сабаб қилиб кўрсатди.