Бугун Ғарбий соҳилда рўй берган отишмада икки нафар фаластинлик нобуд бўлди ва бир неча исроиллик яраланди.

Женин шаҳри яқинидаги Кабатия ҳудудида Исроил аскарлари таслим бўлишни истамаган “Исломий Жиҳод” гуруҳининг маҳаллий лидери Абу Рубни отиб ўлдирди. Руб ўт очгани оқибатида Исроилнинг бир неча аскари яраланди.
Ғарбий соҳилнинг Наблус шаҳрида 15 ëшли бир фаластинлик Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилди. Бу воқеа ҳақида батафсил маълумот берилмади, аммо фаластинлик шифокорларга кўра, нобуд бўлган ўспириннинг қуроли бўлмаган.