Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи “Хюмэн Райтс Вотч” ташкилоти АҚШни “Ал Қоида” жангариларининг қамоқда сақланиши шароитларини текшириб чиқишга чақирди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ президенти Жорж Бушга ёзган мактубларида терроризмда айбланаётган бўлсалар ҳам, гап, алоҳида режимдаги қамоқхонада сақланаётган одамлар ҳақида бораётганини таъкидланганлар.
“Вашингтон пост” газетаси Америка махсус хизмати ходимлари сўзларига асосланиб, “Ал Қоида” жангариларига иқрор қилишнинг замонавий усуллари қўлланилиб, босим ўтказилаётгани тўғрисида ёзди.