Чеченистоннинг Шали районида бугун Россия ҳарбийларидан уч киши ҳалок бўлди ва етти нафари жароҳатланди.

Улар ўтирган бронетранспортёр кучли фугас бомбадан портлаб кетди.
Старие Атаги қишлоғида рус ҳарбийлари қўлга олиш па
йтида қаршилик кўрсатган икки кишини отиб ўлдирдилар. Махсус хизмат маълумотларига кўра, уларнинг ҳар иккиси ҳам чечен дала қўмондони Абу Валид отрядидан бўлган.