Жанубий Корея Мудофаа вазирлигида айтишларича, Корея Халқ Демократик Республикаси билан можаро юз бергудек бўлса, Америка Қўшма Штатларининг Корея ярим оролига қўшимча 700 минг аскар ташлашига тўғри келади.

Мазкур вазирликнинг эълон қилган докладида
ана шундай ҳисоб-китоб келтирилган.Ҳозир Жанубий Кореяда 37 минг америка аскарлари жойлашган.
Корея Халқ Демократик Республикасининг ядровий дастурини қайтадан тиклагани билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш бўйича кўриладиган чораларни муҳокама этиш учун Жанубий Корея ўз махсус вакилларини Хитой ва Россияга жўнатмоқда.