27 декабр куни жаҳонда биринчи сунъий яъни клонлаштирилган гўдак яратилганини эълон қилган “Клонэйд” компанияси ҳафта давомида бу ахборотнинг исботини тақдим этмоқчи.

Бу ҳақда компания раҳбари Брижит Буасселе хоним хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, қизалоққа Ева деб ном берилди ва у америкалик 31 ёшли онасининг ирсий аксига ўхшайди.
Кўплаб мутахассислар планетамиздаги ҳаётнинг илоҳий яратилишига ишонадиган раэлитлар сектаси билан боғланган “Клонэйд” компаниясининг даъволарига шубҳаланиб қарамоқдалар. Раэлитлар клонлаштиришни абадий ҳаётга эришиш усули деб биладилар.