Афғонистон чегара соқчилари Покистондан Афғонистонга ўтказилаëтган 300 дан ортиқ ракетани ушлаганлар.

Мамлакатнинг шарқий Нангарҳор вилояти чегарачилари масъул ходими Саид Раҳмоннинг айтишича, Покистонни Афғонистон билан боғловчи йўл буйида БМ-12 русумли ракеталарни ташиëтган шахси номаълум тўрт киши қўлга олинган.
Саид Раҳмоннинг сўзига кўра, Афғон амалдорлари, отларда ва эшакларда олиб ўтилаëтган 300 атрофидаги бу ракеталарнинг кимга тегишли эканлигини ўрганиб чиқишга ва мазкур кишиларнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.