Бугун Россия хавфсизлик кенгашининг котиби Владимир Рушайло, юқори мартабали расмийлар билан музокаралар олиб бориш мақсадида Туркменистонга борди.

Рушайлонинг айтишича, у Ашхобод сафари давомида халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммолари хусусида сўзлашувлар олиб боради.
Туркманистон президенти идорасининг билдиришича, Рушайло Ашхободда президент Сапармурод Ниëзов билан учрашиб, яқинда унинг жонига қилинган суиқасд ҳақида ҳам гаплашади.
Хабарга кўра, суиқасдни уюштириш ишида иштирок этган шахслардан учтаси Россия фуқаролигини олган Туркманистон собиқ ҳукумат амалдорларидир. Улардан бири собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Шихмурадов Туркманистонда ҳибсга олинган.