Туркия парламенти Европа Иттифоқига кириш тўғрисида музокараларни бошлаш учун зарур бўлган демократик ислоҳотлар мажмуасини тасдиқлади.

Қабул этилган қонунлар, жумладан, қийноқларни қўллагани учун айбловлар бўйича полиция ходимларини жавобгарликка тортишни енгиллаштиради, терговдаги шахслар ҳуқуқларини кенгайтиради, журналистлар, шунингдек жамоатчилик ва ғайримусулмон диний ташкилотлар фаолияти соҳасидаги бир қатор чекловларни бартараф қилади.
Европа Иттифоқининг Копенгагендаги кейинги саммитида Туркиядаги инсон ҳуқуқлари вазиятини 2004 йил охирларида яна муҳокама қилиш ва шундан сўнг унинг Европа Иттифоқига кириши ҳақидаги музокараларни бошлаш аниқ муддатларини белгилаб олишга келишилган эди.