Германиянинг жанубий районларида шанба оқшомида кучли довул бўлди.

Шамол тезлиги соатига 170 километрни ташкил этди. Кўплаб дарахтлар қулади ва юзлаб автомобил трассалари ҳамда темир йўлларни тўсиб қўйди.
Карлсруэ шаҳри яқинида пассажир поезди издан чиқиб кетди. Зарар кўрганлар тўғрисида аниқ ахборот йўқ. Табиий офат оқибатларини тугатишда қутқарувчилар отрядлари иштирок этмоқдалар.