Қўшма Штатлар Россиянинг Ироқдаги иқтисодий манфаатларини эътиборга олади. Бу ҳақда АҚШнинг Москвадаги элчиси Александр Вершбоу баён қилди.

Интерфакс мухбирига берган интервьюсида Вершбоу, Ироққа қарши ҳарбий чоралар қўллаш бўйича Вашингтон ва Москва ўртасидаги келишмовчиликлар АҚШ ва Россия муносабатларига зиён етказмайди, деб таъкидлади.