Бугун Исроил ҳукумати фаластинликларга қарши қатор тадбирлар кўриш, жумладан Фаластин университетларини ëпиш ва Фаластин расмийларига Фаластин Мухториятини ислоҳ этиш тўғрисидаги Лондон музокараларида иштирок этишига рухсат бермаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Британия Ташқи ишлар вазири Жак Строу кечаги бомба ҳужумини қоралади, аммо Фаластин расмийларини Лондонга сафар қилиши таъқиқлангани учун афсусланиш билдирди.
Кеча Тел Авивда икки нафар худкуш бомбалар портлатгани оқибатида 22 киши ҳалок бўлди ва 100дан ортиқ киши яраланди.
Бугун Исроил вертолëтлари Ғазо худудидаги айрим иншотларга ракеталар отди. Исроил ҳарбий амалдорларининг даъво қилишларича, ушбу иншотларда фаластинлик жангарилар қуроллар ишлаб чиқарган.
Исроил кучлари Рафох муҳожирлар лагерида шубҳа этилган бир жангарининг уйини ҳам вайрон қилди.