Бугун Вашингтонда Жанубий Корея ва Американинг юқори лавозимли хавфсизлик расмийлари Шимолий Корея билан бўлган кескинликни юмшатиш тўғрисидаги музокараларни давом эттирмоқдалар.

Кеча Қўшма Штатлар маъмурияти Шимолий Корея билан унинг шубҳа этилган ядровий дастури борасида музокаралар олиб боришни таклиф этди.
Аммо бугун Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги Қўшма Штатларни Пхенянга нисбатан “жиноий сиëсат” олиб бориш орқали Корея ярим оролида ядровий уруш хавфини яратаëтганликда айблади.
Бугун Европа Иттифоқи Шимолий Кореяга сал кам 10 миллион доллар қимматида озиқ-овқат ëрдами беришини эълон қилди.
Мазкур ëрдам Шимолий Кореяда оғир аҳволда яшаëтган кўпчилиги болалар иборат икки миллион юз минг киши учун берилади.