Туркия АҚШнинг Ироққа қарши эҳтимол тутилаётган урушга тайёргарлигига тўсиқ бўлмоқда, деб ёзади “Вашингтон пост” газетаси.

АҚШнинг Ироққа қарши эҳтимолий ҳарбий амалиётига Туркия фуқароларининг салбий муносабатидан ташвишланаётган Анқара Вашингтоннинг Бағдодга нисбатан режаларини илгари қўллаб-қувватлашини билдирганига қарамай, буни яна тасдиқлашни пайсалга солмоқда. Бу америкаликларнинг Саддам режимига қарши “шимолий фронт” очиши истиқболларини шубҳа остига қўймоқда, деб ёзади “Вашингтон пост” дипломатик манбаларга асосланиб.
Анқарадан хабар берилишича,Туркия парламенти АҚШ сўровини БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ироқ бўйича инспекция ҳисоботи кўриб чиқилгандан кейин январ ойи охирларида кўриб чиқмоқчи.