Корея Халқ Демократик Республикаси маъмурлари Жанубий Корея билан асосий мавзуси Шимолий Кореянинг ядровий дастури атрофидаги вазият бўлиши кутилаётган музокаралар ўтказишга рози бўлдилар.

Жанубий Корея ҳукуматининг баёнотига кўра, Пхенян 21-24 январда, Сеул таклиф этган муддатдан бир ҳафта кейин ушбу учрашувга тайёр эканлигини билдирган.
Аввалроқ Сеул музокараларда Корея Халқ Демократик Республикасини ядровий дастурни қайта тиклашдан воз кечишга кўндиришга интилишини баён қилган эди.