Америка Қўшма Штатларининг Форс кўрфази минтақасидаги қўшинлари қўмондони генерал Томми Фрэнкс 9 январда президент Жорж Бушни Америка ва Британия ҳарбий қисмларининг Ироқ билан эҳтимол тутилаётган урушга охирги тайёргарлиги тўғрисида ахборот берди.

Яқин кунлар орасида минтақада ҳарбий қўшинлар сони 85 мингга етказилади. Штаб зобитлари Катарга кўчиб ўтмоқдалар. Ҳарбий ҳаракатлар эҳтимол тутилаётган районга узоққа учувчи бомбардимончи самолётлар жўнатилмоқда.
Австралияда, гарчи мамлакат ҳозирча Ироққа қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этишга тайёрлигини баён этмаган бўлса ҳам, махсус вазифаларни бажарувчи ҳарбий қисмларда барча татиллар бекор қилинди.