Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ироқдаги инспекторларига айрим разведка маълумотларини тақдим этди, деди АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл.

Бироқ энг муҳим махфий ахборотлар ҳанузгача ошкор этилган эмас. ”Вашингтон пост” газетасига берган интервьюсида Колин Пауэлл, олинган маълумотлар оммавий қирғин қуролларини қидириш кўламларини кенгайтиришини таъкидлади.
9 январда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ироқнинг ўз ҳарбий дастури тўғрисидаги ҳисоботини ўрганаётган экспертлар хулосаларини тинглайди.Бу ҳужжат бир ой илгари БМТга тақдим этилган эди.