Исроил аскарлари 10 январ куни Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида фаластинлик худкуш террорчи қизнинг уйини бузиб ташладилар.

Толиба Дарин абу Ойша ўтган йил феврал ойида Исроил блокпости олдида ўзини портлатиб юборган эди. Ўшанда уч полициячи жароҳатланганди.
10 январда исроил ҳарбийлари Тулкарм, Калкилия ва Наблус шаҳарларида Фаластин идораларининг ҳарбий алоқаларини беркитиб қўйдилар. Исроил маъмурларининг айтишича, бу идоралар Исроил томони билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилмай қўйганлар.
Калкилия шаҳрида кеча “Фаластинни озод қилиш халқ фронти” гуруҳининг бир раҳбари қанчадан-қанча террористик амалиётларни ташкил этганликда айбланиб қўлга олинди.