Бугун Қирғизистон давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишига кўра, 27 декабрда Бишкекдаги Дўрдой бозорида содир бўлган портлаш номаълум кимсалар томонидан уюштирилган.

Мазкур портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлди ва 50дан ортиқ киши яраланди.
Илгари хавфсизлик ходимлари ушбу портлашга газ баллони ўт олганини сабаб қилиб кўрсатган эдилар.