Россия Туркманистон раҳбариятидан президент Сапармурот Ниёзовнинг қўш фуқаролик ҳақдаги икки мамлакат ўртасида имзоланган шартноманинг бажарилишини вақтинча тўхтатиш ҳақдаги қарорига тушунтириш беришни сўради.

Ниёзов бундай қарорни якшанба куни эълон қилиб, Туркманистоннинг Россиядаги фуқаролари Туркманистон қонунларига риоя қилишлари кераклигини таъкидлаган эди. Ниёзов, шунингдек, 25 ноябр куни унинг ҳаётига муваффақиятсиз суиқасд қилингани ва суиқасдни Туркманистон ва Россия фуқаролигига эга бўлганлар уюштирганлари аниқланганидан сўнг Туркманистон шартноманинг бажарилишини тўхтатганини айтди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Александ Яковенко Россия Туркманистон раҳбариятидан қўш фуқаролик ҳақида ҳеч қандай расмий билдириш олмаганини айтар экан, Ашхобод расмийларидан бунга тушунтириш беришни сўради.
Туркманистон ҳукумати президент ҳаётига суиқасд қилишга уринганликда гумон қилинаётган 61 одам, шу жумладан Россиянинг 5 фуқароси ҳибсга олинганини тан олган. Ниёзовнинг таъкидлашича, суиқасдни уюштирганларнинг энг асосийси ҳамон Россияда яширинмоқда.