Европа Инсон Ҳуқуқлари Судининг маълум қилишича, чеченларнинг бир қатор даъво аризалари мазкур судда кўриб чиқиладиган бўлди.

Даъво аризаларида эса, Россия армиясининг Чеченистондаги қотилликлари ва инсон ҳуқуқларига қилган тажовузлари акс эттирилган.
Суд амалдори Родерик Лиддиллнинг айтишича, судга тушган шундай аризалардан олтитаси кўриб чиқилади. Уларда Россия кучлари томонидан Чеченистонда амалга оширилган қийноқ ва қатллар даъво қилинади.