Бугун Стокгольмда Туркманистоннинг сургундаги сиëсатчиси Сапар Иқлимов “сўнги вақтларда Туркманистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилаëтганига” диққатни жалб этиш учун очлик эълон қилди.

Иқлимовнинг мухбирларга айтишига кўра, Туркманистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти Ироқ ва Шимолий Кореядаги вазиятлардан ҳам ëмондир.
Иқлимов ва ўтган ойда умрбод озодликдан маҳрум этилган Туркманистоннинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Шихмурадов ноябрда президент Сапармурод Ниëзовга қарши содир этилган суиқасдни уюштирганликда айбланди.
Туркманистон Қишлоқ хўжалик вазирининг собиқ ўринбосари Сапар Иқлимов 1997 йилдан бери Швецияда яшамоқда.