Иордан дарёси Ғарбий соҳилида Исроил қўшинлари Фаластиннинг Назлат Исса қишлоғидаги ўнлаб магазинлар ва бозорларни улар ғайриқонуний қурилган дея, бузишга киришдилар.

Фаластинликлар исроиллик аскарларни тошбўрон билан кутиб олдилар. Бунга жавобан қўшинлар кўздан ёш оқизувчи газ ишлатдилар.
Ғарбий соҳилдаги бошқа фаластин қишлоғида ҳарбийлар экстремистик гуруҳлардан бири жангарисига тегишли уйни бузиб ташладилар.
Шу бугун “Ислом жиҳоди” жанговар гуруҳи икки жангариси Исроил қамоқхонасидан қочиб кетганлиги маълум бўлди. Қўшинлар ва полиция қочиб кетганларни қидирмоқда.