Буюк Британияда бугун минглаб ўт ўчирувчилар маошларни кўпайтириш тўғрисида маъмурлар билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолгандан кейин ишга чиқмадилар.

Бу, ўт ўчирувчиларнинг кейинги бир ой ичида иккинчи марта иш ташлашларидир. 19 минг ҳарбийлар иш ташловчилар ўрнини босишга тайёрдирлар.
Маъмурлар фикрича, касаба уюшмаларининг ҳаракатлари жамоат хавфсизлигига зарар келтиради.