Покистонда “ Ал Қоида” билан алоқада гумон этилиб ҳибсга олинган австралиялик мазкур террорчилик ташкилоти тўғрисида жуда кўп муҳим маълумотларни берди, деди Покистон Ички ишлар вазири Маҳдум Сайёд Ҳайёт.

Тергов Автралия фуқароси 29 ёшли Жек Томас 90-йиллар ўрталарида исломни қабул қилиб, ”Ал Қоида”нинг Афғонистондаги террорчилик базаларида машқлардан ўтганлиги ҳақидаги маълумотларга эга. У 4 январда Карачининг халқаро аэропортида қўлга олинган эди.