Қувайтда АҚШнинг бир фуқароси ўлдирилди ва яна бири жароҳатланди.

Уларнинг машинаси мамлакат шимолидаги Американинг ҳарбий базасига яқин жойда ўққа тутилди. Уларнинг иккиси ҳам мазкур базада граждан мутахассислар сифатида ишлардилар.
АҚШ элчихонасида ҳужум террорчилар томонидан содир этилганига ишонч билдирилди.
АҚШнинг Қувайтда турган ҳарбий хизматчилари кейинги ойларда бир неча марта ҳужумга учрадилар.