Бугун Эроннинг энг нуфузли газетаси “Ҳамшаҳрий” Адлия вазирлигининг буйруғи билан вақтинчалик таъқиқланди.

Расмий ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, газета сиëсатчиларнинг мактубларини чоп этмагани учун 10 кунга таъқиқланган.
Эронда севиб ўқиладиган, ислоҳотларга тарафдор “Ҳамшаҳрий” газетаси 350.000дан ортиқ нусхада чоп этилади.
Ўтган 3 йил мобайнида Эронда 90дан ошиқ газета ëпиб қўйилди.