АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Ричард Армитаж Россия расмийлари билан аксилтеррор тадбирлари тўғрисида музокаралар олиб бориш учун бугун Москвага борди.

Армитаж ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вячеслав Трубников аксилтеррор бўйича АҚШ-Россия қўшма ишчи гуруҳининг икки кунлик йиғинига етакчилик қиладилар.
Армитажга кўра, учрашув давомида қатор масалалар, жумладан Чеченистон, Афғонистон ва Ироқдаги вазиятлар муҳокама қилинади.
Армитажнинг сешанба куни Вашингтонда қайд этишича, Ироқ президенти Саддам Ҳусайнга қуролсизланиш учун берилган вақт тугаб бормоқда ва Ироқ бўҳронини тинч йўллар билан ҳал этиш деярли имконсиз бўлиб қолган.