Бугун жанубий кореялик музокарачилар икки давлатнинг бирлашиши борасида олиб борилаётган сўзлашувлар чоғида Шимолий Кореялик ҳамкасбларини ядро дастури масаласида АҚШ билан юзага келган таранг вазиятни тинч йўл орқали юмшатишга ундадилар.

Кеча Шимолий Корея ядровий қурол ишлаш ниятида эмаслигига Жанубий Кореяни ишонтирди.
Бугун АҚШ Давлат котиби ўринбосари Жон Болтоннинг Токиода Япония Ташқи ишлар вазири Йорико Кавагучи билан учрашиши режалаштирилган. Сўзлашувда Шимолий Корея масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.