Форс Кўрфази урушида бедарак йўқолган кишилар тақдири масаласини муҳокама этиш учун бугун ироқлик ва қувайтлик музокарачилар Иорданияда учрашдилар.

Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг Умондаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистони ва Қизил Хоч вакиллари ҳам қатнашдилар.
Қувайт 1990 йилда Ироқ қўшинлари мамлакатга бостириб кирган пайтда бедарак йўқолган 605 кишининг тақдири нима бўлгани ҳақида маълумот изламоқда.
Ироқ делегацияси бошлиғи Иброҳим Мажид Шоҳин музокаралар жиддий бўлганини ва келаси учрашув 16 феврал куни Умонда бўлишини маълум қилди.