Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида қатнашаётган таниқли тадбиркорлар ва сиёсатчилар жаҳон иқтисодида юксалиш кузатилади, деган башоратлар юзасидан эҳтиёткорона оптимизм билдирдилар.

Япониянинг Иқтисодий ва молиявий сиёсат ва молиявий заҳиралар бўйича вазири Хейзо Такенака Япония тўғри йўлдан кетаётгани, бироқ миллий иқтисодни тиклаш учун камида яна икки йил кераклигини айтиб ўтди.
Франция Молия вазири Франсиз Мер ўзининг пессимист эмаслигини айтиб, айни вақтда Европадаги иқтисодий жараёнларни салбий баҳолади.
АҚШ Тижорат котиби Дон Эванс жаҳон иқтисоди юксала бошлаши керак, деб таъкидлади.
Туризм соҳасида фаолият олиб борадиган йирик тадбиркорлар эса Ироққа қарши уруш туризмга жиддий таъсир қилишини айтиб, уруш бошланган тақдирда 2003 йил 2002 йилдан ҳеч фарқ қилмайди, деб фикр билдирдилар.