Осиë давлатларининг лидерлари Қўшма Штатларни Ироққа қарши якка ҳолда ҳарбий ҳужум қилмасликка чақирмоқдалар.

Бугун Давосда сиëсий ва бизнес лидерларининг учрашувида чиқиш қилган Австралия Ташқи ишлар вазири Александр Довнернинг қайд этишича, Қўшма Штатлар Ироқни қуролсизлантириш борасида БМТ билан ишлашни давом эттириши керак. Австралия, Британия ва Қўшма Штатлар Ироққа қарши ҳужум қилиш эҳтимоли учун тайëргарлик кўриш мақсадида Форс кўрфазига ҳарбий қўшинларини жўнатган.
Жакартада Индонезия Вице-президенти Ҳамза Ҳаз Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқдошлари БМТни ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади. Малайзия Ташқи ишлар вазири Саид Ҳамид Албарга кўра, Қўшма Штатлар халқаро ҳамжамиятнинг Ироқ хусусидаги қарашларига эътибор бериши лозим.