Бугун Россия чегара соқчилари қўмондони Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқдошлари Афғонистонда гиëҳванд моддалар етиштирилишини камайтиролмагани тўғрисида афсусланиш билдирди.

Интерфакс ахборот агентлигининг генерал Константин Тотский айтганларига асосланиб маълум қилишича, АҚШ етакчилигидаги коалиция нарко трафикка барҳам беришга қодир эмас.
Кеча тунда Россия чегара соқчилари Тожикистоннинг Афғонистон билан бўлган чегарасида 113 килограмм героинни қўлга киритди.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига қараганда, жорий йил бошидан бери Тожикистондаги Россия чегара соқчилари жами 450 килограмм наркотик моддаларни мусодара қилган.