Бугун Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти тўғрисида хавотир олаëтганини яна такрорлади, аммо айрим ижобий ўзгаришлар бўлганини маълум қилди.

Европа Иттифоқининг ҳозирги президенти Юнонистоннинг Европа ишлари бўйича вазири Тассос Гианнитсис Брюссельда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашганидан кейин, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари кўрсаткичи тўғрисида ҳали ҳам хавотир олинаëтганини таъкидлади.
Учрашувдан кейин тарқатилган Европа Иттифоқи баëнотида, Ўзбекистон ҳибсхоналарида маҳбуслар оғир қийноқларга солинаëтгани ва маҳбуслар орасида нобуд бўлаëтганлар сони ошиб бораëтгани кескин танқид қилинди.
Аммо айни баëнотда айрим ижобий ўзгаришлар кузатилаëтгани, жумладан Қизил Хоч вакиллари тез-тез Ўзбекистон қамоқҳоналарига боришаëтгани, жиноий жазоларга ўзгартишлар киритилаëтгани ва ўлим жазосига ҳукм этиш камайиб бораëтгани тилга олиб ўтилди.
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида ўтказилган музокараларда Марказий Осиëда минтақавий ҳамкорлик, иқтисодий ва савдо алоқалари, ҳамда халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинди.