АҚШда Марказий Разведка Бюроси Ироқдан келган уч минг иммигрантнинг турар жойини аниқлашга уринмоқда.

Уларнинг мамлакатга кирганлиги қайдга олиб қўйилган эди холос. Эҳтимол, улар уйларига қайтгандирлар ёки бошқа мамлакатларга ўтиб кетгандирлар ва хавф туғдирмасликлари ҳам мумкин, аммо уларни топиш керак, деб ҳисоблайди Марказий Разведка Бюроси.
АҚШда 300 мингга яқин ироқликлар яшайди. Уларнинг кўплари Ироқ мухолифати вакилларидир.