Жанубий Корея президентининг махсус вакили Пхеньянда Корея Халқ Демократик Республикасининг ядровий дастури атрофидаги бўҳронни бартараф этиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Вакилнинг бугун Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир билан учрашуви кутилмоқда.
Журналистлар музокараларга киритилмаяпти.
Сеул Шимолий Корея маъмурларини Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш қарорини қайтадан кўриб чиқишга ишонтирмоқчи бўляпти.