Арманистон Мудофаа вазирлиги мунозарали Тоғли Қорабоғ минтақасида патрул хизматини ўтаётган арман аскари ўлдирилганини даъво қилди.

Вазирлик томонидан тарқатилган баёнотда арман аскари сешанба куни “ўт очишни тўхтатиш” ҳақдаги шартномага зид равишда, озарий кучлари томонидан ўлдирилгани билдирилган.
1994 йилда Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақдаги шартнома имзолангунича, Тоғли Қорабоғ урушида ўттиз мингдан ортиқ киши қурбон бўлди, бир миллион аҳоли уруш қочқинларига айланди.