АҚШ ҳарбийларига кўра, бугун Афғонистонда одатдаги машқ парвозини бажараётган АҚШ ҳарбий вертолёти ҳалокатга учраган.

Флорида штатидаги АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги матбуот котиби, Багром ҳаво базасидан бир неча чақирим шарқ томонда юз берган ушбу ҳалокатда талофатлар борлигини айтди.
Матбуот котиби, АҚШнинг ҳарбий транспорт вертолёти бортида неча киши бўлгани ва талофат ҳақида аниқ тасдиқланган маълумотга эга эмаслигини билдирди.