Грузиянинг БМТдаги вакили Россияни Абхазияни босиб олишга ҳаракат қилаётганликда айблади.

Реваз Адамиянинг сўзларига кўра, Гудаута шаҳрида Россия ҳарбий базасининг жойлаштирилиши ҳамда Абхазия иқтисодиётига Россия капиталининг фаол кириб бориши унинг фикрига далил бўла олади.
Грузия раҳбариятининг бошқа вакили - махсус ишлар бўйича вазир Малхаз Какабадзе Хавфсизлик Кенгашининг Абхазия бўйича пайшанба куни қабул қилган резолюциясини танқид қилди. Унинг фикрича, мазкур ҳужжат Абхазия атрофидаги можаронинг тинч йўл билан ҳал бўлишига имкон яратмайди.
Абхазия, 1993 йилги урушдан сўнг, ўзининг Грузиядан мустақиллигини эълон қилган.