Халқаро экспертлар Ироқда оммавий қирғин қуролларини излашни давом эттирмоқдалар.

Бугун улар 10 та объектни, жумладан, мудофаа саноатининг Бағдод яқинидаги бир неча корхонаси, университет лабораторияси ҳамда нефтни қайта ишлаш заводини текширдилар.
БМТ ҳарбий инспекторлари гуруҳи бошлиғи Ханс Бликс ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директори Муҳаммад ал Барадейлар Ироқ расмийлари экспертлар билан ҳамкорликни фаоллаштирган тақдирда, музокаралар олиб бориш учун яна бир бор Бағдодга келишга тайёрдирлар.
Улар, хусусан, текширув ишларида У-2 разведка учқичидан фойдаланишга ҳамда ироқлик мутахассислар билан суҳбатлар ўтказишга имконият яратилишини талаб қилмоқдалар.