1993 йилда Чех республикаси Словакиядан ажралганидан бери биринчи марта президентсиз қолди.

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси Васлав Хавелнинг президентлик муддати расман тугади.
Ўтган ойда Чех парламенти янги президентни сайлаш борасида икки марта муваффақиятсизликка учради. Энди Бош вазир Владимир Спидла ва парламентнинг қуйи палатаси раиси Лубомир Заоралек президентлик салоҳиятларига вақтинчалик шериклик қилмоқдалар.